"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди

Khoja
18 фев 2026, 10:48
"Ювентус" Еврокубок тарихида иккинчи марта камида 5 та гол ўтказиб юборди.

Тунда туринлик клуб сафарда "Галатасарой"га қарши Чемпионлар Лигаси плей-офф биринчи ўйинида (2:5) мағлуб бўлди.

Опта маълумотларига кўра, "Ювентус" биринчи марта Еврокубок ўйинида 5 ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолат 1958/1959 йилги мавсумда содир бўлган – ўшанда туринликлар Австриянинг "Винер"ига қарши Европа чемпионлари кубогида (0:7) ютқазган эди.


KhojaМуаллиф
Манба: Opta