"Юве" ва "Зенит"нинг Азмун борасидаги музокаралари боши берк кўчага кириб қолди. Клублар нарх борасида келиша олишмаяпти

Alisher
20 янв 2022, 18:01
"Зенит" форварди Сердар Азмуннинг қишки трансфер ойнасида "Ювентус"га ўтиши қийин масала.

Клублар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. "Зенит" июнда шартномаси тугайдиган 27 ёшли эронлик учун 5 млн евро сўрамоқда.

"Юве" ёзда у билан текинга шартнома имзолаш имконига эгалиги сабаб бундай маблағни тўлашга тайёр эмас. Туринликлар ҳозирда камроқ товон пули тўлашга тайёрлар.

Азмун жорий мавсум РПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport