

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 20 ёшли туркиялик футболчи учун 65-68 миллион евро тўлашга тайёр эди. Бироқ "Ювентус" узоқ муддатли лойиҳанинг муҳим қисми ҳисобланган футболчи билан хайрлашишни ўйламаяпти.
Йилдиз Турин клубига 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "Бавария"дан келиб қўшилганди. Унинг "Ювентус" билан битими 2029 йилнинг июнигача амал қилади.
Йилдиз 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 52 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.



