UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси Янгиликлар

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси

Ёшлар ўртасида футбол орқали соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши тумандаги 32 та мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича лига ўйинларини ташкил этмоқда.

Ушбу лига cентябр-март ойлари давомида ўтказилиши режалаштирилган. Лига Низомига кўра cентябр ойида барча керакли ҳужжатлар, жамоалар ва жамоа аъзолари рўйхати шакллантирилиб, жамоа аъзоларига ўйин қоидалари ва лига тартиби бўйича ташкилотчилар томонидан ўқув машғулотлари ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръада рақиб тушган жамоалар ўзаро ўйинлардан сўнг Олий ва қуйи лигаларга сараланади. Ҳамкор ташкилотлар ёрдамида октябр ойидан Олий ва қуйи лига тур ўйинларига старт берилади. Тур ўйинлари ҳафтада бир маротаба ўтказилиб март ойига қадар давом этади. Наврўз байрами арафасида мусобақа ғолиблари аниқланади ва ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Лига давомида қишқи тур ўйинларида дунё футболида етакчи лига ҳисобланмиш АПЛда мавжуд “Boxingday” тизими орқали давомий тур ўйинлари бўлиб ўтади. Жамоа мураббийлари мусобақа аввалида рўйхатга киритган футболчилар билан алмашувсиз тур ўйинларини ўтказади. Улар фақатгина давралар оралиғида янги ўйинчиларни таркибга жалб қилишлари мумкин. Ҳар бир тур якунида “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг намунали жамоа” каби номинациялар орқали ўйинчилар ва жамоаларни тақдирлаб бориш кўзда тутилган. Лига якунида Қуйи лигада юқори 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар кейинги мавсумдан Олий лигада сўнгги 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар билан ўрин алмашади. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан Республикамиз бўйича биринчи маротаба ўтказиладиган ушбу мини футбол лигаси жараёнлари ижтимоий тармоқларда ва юртимизда спортга ихтисослашган ОАВ томонидан ёритиб борилади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи

Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика