Юртбошимиз “Насаф” марказий стадионини бориб кўрди

Narzulla Saydullayev
2 июл 2016
Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар беради.

Юртбошимиз, Қашқадарё вилоятига қилган сафарлари давомида, "Насаф" футбол клубининг стадионига ҳам ташриф буюрганлар.

16 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион халқаро талабларга жавоб беради. Бу ерда мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақалар ўтказилиши мумкин.

Ислом Каримов стадионни реконструкция қилиш, спортчилар ва томошабинлар учун қулайликларни янада ошириш, хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича зарур тавсиялар берди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uza.uz