UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40"Мен ўзимни оқламоқчи эмасман." Компани "Бавария"нинг "Арсенал"дан учралган мағлубиятига изоҳ берди  0 09:07ЖЧ-2026. Ҳозирга келиб, қанча чипта сотилгани эълон қилинди  0 08:42"Андижон"нинг асосий футболчиси фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши мумкин  4 08:16EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 07:50ОЧЛ-2. "Андижон" – "Арқадағ" 1:1  1 07:35Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  18 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  2 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  3 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  39 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  3 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  4 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0

Юрий Саркисян "Нефтчи" аъзоларига омад тилади ва янги мураббийга тўн кийдирди Янгиликлар

Юрий Саркисян "Нефтчи" аъзоларига омад тилади ва янги мураббийга тўн кийдирди

Ўзбек футболининг афсонаси Юрий Саркисян Тошкентда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" базасига ташриф буюрди.

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган фарғоналиклар Тошкентдаги йиғин доирасида "Янгиер-қурувчи"га қарши назорат учрашуви ўтказмоқда.

Ўйин аввалида водий жамоасини узоқ муддат бошқарган Юрий Саркисян "Бунёдкор" академияси майдонига ташриф буюрди.

"Йигитлар, мен нима ҳам дея оламан. Ҳаётда нимага эришган бўлсам, барчасига "Нефтчи" сабабчи бўлган. Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам ушбу клуб билан муваффаққият сари қадам қўйганман. Кўпчилик менга қўнғироқ қилиб, кимга мухлислик қилишимни сўрашади. Кимга ҳам мухлислик қилишим мумкин? Мен бунгача ва бундан кейин ҳам фақат ва фақат "Нефтчи"га мухлислик қиламан. Менга жамоада қандай раҳбарият ишлаганининг нима фарқи бор, мен ҳамиша "Нефтчи" билан биргаман. Сизларни ортда қолган байрам билан табриклайман. Келаётган иккинчи давра сизга омадли келсин. Мен ҳар доим ушбу жамоага мухлислик қилганман ва бундан кейин ҳам мухлис бўлиб қоламан. Буни ёдда тутишингизни истайман. Жамоани ким бошқариши, унда кимлар ишлаши аҳамиятсиз - "Нефтчи" ҳаётимнинг бир парчаси бўлиб қолади. Сизларга омад тилайман!" — деди Юрий Вазгенович.

Шундан сўнг Саркисян яқинда "Нефтчи" бош мураббийи этиб тайинланган Виталий Левченкога тўн кийдирди ва унинг келгуси фаолиятида омад тилади.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика