Юрген Клопп: "Тейшейра ўз оиласи манфаатини ўйлади"

6 фев 2016, 23:05
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Тейшейранинг Хитой клубига ўтганига ўз муносабатини билдирди.


"Сен 26 ёшингда бу каби катта таклиф олдида ўйланиб қоласан. Менимча, Тейшейра Хитойга кетиб ўз оиласи ва қариндошлари учун кўп йиллик пуллик муаммони бартараф этиб қўйди. Бу трансфер аввало унинг оиласидагилар учун жуда яхши хабар бўлди", - дейди Клопп.

Алекс Тейшейранинг хизматларига Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси ҳам қизиқаётганди. Аммо Тейшейра якунда «Цзянсу» вариантини маъқул топди.


Манба: Daily Mirror