

"Агар янги футболчилар керак бўлса уларга жой бўлиши керак. Бизга бошқа янги футболчилар керак эмас. Айни пайтда таркибни узайтиришдан маъно йўқ, аммо келажакда нима бўлишини билмаймиз", — дейди Клопп.
Олдинроқ Клопп ўз "Ливерпуль"да 24 ёшли таянч ярим ҳимоячи Флориан Нойхаусни кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди, аммо клубда трансфер учун пул йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ўтган мавсум 69 очко тўплаб, АПЛда учинчи ўринни эгаллаганди.



