Юрген Клопп: “Челси” билан дуранг яхши натижа, аммо ҳозир эмас”
26 ноя 2017 02:09
Янгиликлар
Юрген Клопп: “Челси” билан дуранг яхши натижа, аммо ҳозир эмас”
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп АПЛ 13-тури доирасида “Челси”га қарши кечган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйлашимча, ушбу натижани ижобий қабул қилишим учун менга бироз вақт керак бўлади. Мен ўйиндан қониқдим. “Челси” сакккиз киши бўлиб ҳимояланганда бироз қийин бўлди.
Бундай ҳафтадан кейин бугунги дуранг ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди, дейишим мумкин.
Бу каби беллашувларда омад жуда муҳим, аммо у бугун ҳам биз томонда бўлмади. Шубҳасиз, ўз майдонингда 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб, уч очкони қўлга киритишни истайсан, аммо ҳозир бу ҳолат мен учун муаммо...
Якуний натижага қарайдиган бўлсак, ўйин яхши ўтди ва биз “Челси”дан очко олдик. Кейинчалик миямга шундай фикрлар келадики, бугунги натижа биз учун қониқарлидек. Аммо ҳозир эмас”, дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар