Юрген Клопп: "Бизда энди 30 очко бор - бу ажойиб"

Aziz Tukhtamuradov
11 ноя 2018
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Фулхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижа яхши бўлди. Бизда энди 30 очко бор ва бу ажойиб. Балки, офсайд бўлгандир, аммо биринчи голимиз яхши бўлди. Иккинчиси эса ажойиб бўлди. Айнан шундай ўйин кутгандим, гарчи қийин бўлган бўлсада. "Фулхэм" ҳужум уюштиришга имкон бермади ва биз учун ноқулайликлар туғдирди", - деди германиялик мураббий.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ВВС