Юрген Клопп АПЛ фаворити ҳақида гапирди
06 дек 2020 09:15
Янгиликлар
Юрген Клопп АПЛ фаворити ҳақида гапирди
“Ливерпуль” клубини бошқараётган 53 ёшли германиялик мутахассис Юрген Клопп “Тоттенҳэм” ва “Челси” кўрсатаётган ўйинлар ҳақида гапириб, АПЛда фаворит ким эканлигини айтди.
“Сўнгги ўйинларни кузата туриб, мен учун “Челси” чемпионлик учун фаворит жамоа сифатида гавдаланаяпти. Лондонликлар захира ўриндиғи узун, таркибда ажойиб футболчилар жамланган. Улар ўйиндан ўйинга таркибни идеал тарзда алмаштиришлари мумкин. Таркибда маҳоратли футболчилар етарли.
Биз бор эътиборимизни навбатдаги баҳсга қаратганмиз. Шу сабаб чемпионлик учун курашлдаги рақобатчиларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва ўйлашга ҳали эрта”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар