UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  0 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0

Юрагидаги муаммо сабаб мундиалдан мосуво бўлгани, Бабаян томонидан кўрсатилмаган ёрдам, қийинчиликларни енгиб ўтаётган Муҳиддин Одилов ҳақида Янгиликлар

Юрагидаги муаммо сабаб мундиалдан мосуво бўлгани, Бабаян томонидан кўрсатилмаган ёрдам, қийинчиликларни енгиб ўтаётган Муҳиддин Одилов ҳақида

2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди.

Терма жамоа сафида  Муҳиддин Одилов етакчи футболчилардан бири бўлиб, финал ўйинига қадар сардор сифатида жамоадошларини майдонга етаклаб чиққанди. “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Одилов терма жамоанинг етакчиси, терма жамоадаги аксарият голлар у томонидан киритиларди.  Ўша кезлари “Пахтакор”нинг келажаги сифатида қаралган Одиловнинг юрагида юзага келган муаммолар туфайли у мундиалда иштирок эта олмади. Қолаверса, бир неча йиллар футбол ўйнаши учун тақиқ қўйилди. Ҳозирда Одилов фаолиятини Тожикистонда ўтказмоқда. Футболчи билан боғланган ҳолда, айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Сиз мавсумни Биринчи лига иштирокчиси “Зомин”да бошлаган эдингиз. Кейинчалик яна собиқ жамоангиз “Кўктош”га қайтдингиз...

- Аслида йилни бошида “Кўктош”да  фаолиятимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистонда қолишимга тўғри келди. “Зомин” бу орада менга таклиф билан чиққани туфайли у клуб сафига бориб қўшилдим. Бироқ “Зомин”да ўзим истаган даражада ўйнай олганим йўқ. Кейинчалик “Кўктош” яна таклиф билан чиққанидан фойдаланиб, ушбу жамоага қайтишга қарор қилдим. 

- Бир неча йилдирки, “Кўктош”да тўп суриб келмоқдасиз. Бу клубда узоқ вақт тўп суришингизнинг сири нимада?

- Очиғи, Тожикистондаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. Бу клубда барча мени ҳурмат қилади. Шу сабабли тўрт йилдирки, битта жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқдаман. Жамоадошларим билан муносабатларимиз ҳам аъло даражада бўлиб кетган. 

- Бир вақтлар сиз ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлгансиз. Ўша вақтларни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Жуда яхши дамлар эсимга тушади. Биз ахил оила эдик. Терма жамоага кучли ва иқтидорли йигитлар жалб қилинганди. Чемпион бўлишимизда ҳам аҳил бўлиб ўйнаганимиз орқали эришилганди. 

- Ўша терма жамоада ўйнаган кўпгина футболчилар фаолиятини тугатди. Айримлари эса юқори савияга кўтарила олди...

- Тўғри айтдингиз, кўплари фаолиятини аллақачон тугатди. Баъзилари эса юқори даражага чиқишди дейиш мумкин. Менга келсам, бирдан тўсиқ юзага келиб, фаолиятимни тўхталиш қилишга мажбур бўлдим. Тўғриси, бошида ҳафа бўлдим. Тушкунлик ҳолатига тушиб қолдим. Кейинчалик ўйлаб кўрсам, ҳаёт шундай синовлар билан қизиқ экан. Нима бўлганда ҳам таслим бўлмаслик, охиригача ҳаракат ва курашишдан тўхтамасликга қарор қилдим. 

- Юрагингизда пайдо бўлган муаммони ечимини топишда “Пахтакор” сизга ёрдам бермадими?

- Тўғриси, ўша вақтлар мен Самвел Бабаян билан кўп маротаба гаплашганман. Мени даволатиш учун ёрдам беришларини сўраганман. Келажакда “Пахтакор” учун бор кучим билан ёрдам беришга тайёр эканлигимни айтганман. Афсуски, ҳеч ким ёрдам бермади. Ҳозирда ҳам ўзимизнинг Суперлига ва терма жамоамиз сафида ўйнашни истайман. 

- Футболни тўхтатиб қўйганингиздан сўнг асосан нималар билан банд бўлдингиз?

- Адашмасам, 3-4 йил давомида фаолиятимда узилиш кузатилди. Шу орада жисмоний тарбия институтида ўқидим. Тушкунликга тушиб, ҳамма нарсани йиғиштирганим йўқ. Аксинча, босқичма-босқич олдинга қадам ташлашда давом этдим. “Кўктош”да ўйнаётганимдан хурсандман. Ҳозиргача ўтказган фаолиятимдан ҳеч қачон нолимайман. Аллоҳ мени тўп тепишга имконият бераётганидан мамнунман.

- Қачондир Суперлигада ўйнаш имконияти пайдо бўлса, бунга тайёрмисиз?

- Албатта. Суперлига даражасида ўйнашга кучим ва салоҳиятим етади. Қачондир бу воқеа амалга ошишига умид қиламан.


Маълумот учун, Тожикистон чемпионатининг 22-турида “Кўктош” ўз майдонида “Эсхата”ни қабул қилди. Баҳс 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди ва голлардан бири айнан Одилов ҳисобига ёзилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика