

Жорий мавсумда бельгиялик хавбек ўзининг ажойиб ўйинлари билан кўпчилик мутахассисларнинг диққат эътиборини қарата олди.
“Бир нарсани аниқ айта оламан, айни пайтда Кевин Де Брюйне Европанинг энг яхши футболчиси. Бундай иқтидор эгасини ўз жамоамда кўришдан бағоятда хурсанд бўлардим”, — деди Хайнкес.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жорий мавсум АПЛда 23та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол киритди ва 10та голга ассистентлик қилди.




