Юлиан Вайгль: «Лиссабондаги мағлубиятдан сўнг қийин ўйин бўлишини билардик»

Tolibjon Qosimov
9 мар 2017
«Боруссия» ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль «Бенфика»га қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдирди.

«Натижадан қониқдик. Биринчи ўйинда Лиссабонда 0:1 ҳисобида ютқазганимиздан кейин оғир бўлишини билардик.

Будеслигадаги охирги ўйинлар туфайли биз ўзимизга яна ишона бошладик. Вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Уйда кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман», – дейди Вайгль.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bvb.de