

“Биринчи бўлимда унчалик ҳам кўп вазият ярата олмадик, бироқ яхши ҳимояландик. “Атлетико”га қарши баҳсларда сизда ҳужум учун кўп вазият бўлмайди. Аммо бугунги ўйин тақдирини бизнинг ҳужумкор ўйин ҳал этди. “Атлетико”да ҳам вазиятлар бўлди, аммо биз кўпроғини яратдик. Кейинги раундга ўтган тақдирда кўпроғини хоҳлаш табиий ҳолат. Бугун бахтлимиз, эртага эса ПСЖ ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Бу яна бир қийин ўйин бўлади. Аммо унга ҳам режамиз бўлади, албатта”, — дейди Юлиан Нагельсманн.



