UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Юлдузлар иштирокидаги хайрия ўйинини “Setanta Sports”да кузатинг! Янгиликлар

Юлдузлар иштирокидаги хайрия ўйинини “Setanta Sports”да кузатинг!

5 август куни Лондондаги “Стэмфорд Бриж” стадионида Украина учун ўтказиладиган футбол хайрия учрашуви ўтказилади ва мазкур баҳс трансляцияси “Setanta Sports”да намойиш этилади.

Унда жаҳон футболининг амалдаги ва ўтмишдаги юлдузлари, бошқа машҳур инсонлар – актёр, ёзувчи, бошловчи ва бошқалар иштирок этишади. “Пахтакор” жамоасининг собиқ бош мураббийи, грузиялик Шота Арвеладзе ҳам мазкур хайрия ўйинида қатнашади. Унда Андрей Шевченко ва Александр Зинченко жамоалари тўқнаш келади.

Шевченко жамоасида Майкл Эссьен, Рикардо Карвалью, Лука Тони, Дида, Жермейн Дэфо, Жанфранко Зола, Карло Кудичини, Клод Макелеле, Уильям Галлас, Самуэль Этоо, Михайло Мудрик, Фабио Каннаваро, Кларенс Зеедорф, Массимо Оддо, Кристиан Пануччи, Жимми Флойд Хассельбайнк, Жо Коул, Сержиньо, Жулио Сезар каби футболчилар, шунингдек, Расселл Ховард, Жэймс Артур, Челси Граймс, Тохиб Жимо, Клэйр Рафферти ва Кэти Чапман каби жаҳонга машҳур санъат усталари ва ёзувчилар майдонга тушади.

Зинченко эса ўз жамоасига мураббий сифатида Арсен Венгерни таклиф этган. Йенс Леманн, Жолеон Лескотт, Патрик Бергер, Пер Мертесакер, Робер Пирес, Йон Арне Риисе, Давид Жеймс, Антонио Валенсия, Вес Морган, Жек Уилшир, Бакари Санья, Шота Арвеладзе, Чарли Адам, Марк Нобл, Гаэль Клиши, Мартин Шкртел, Евхен Коноплянка, Жерар Пике, Олег Лужник, Жильберто Сильва, Дарио Срна каби футболчилар ҳамда Фил Данстер, Роман Кемп, Марк Стронг каби машҳурлар Зинченко жамоасидан ўрин олган.

Жаҳон футболи ва бошқа соҳалардаги юлдузлар иштирокида “Стэмфорд Бриж”да ўтадиган беллашувни “Setanta Sports”да жонли эфирда томоша қилинг. Биз сизни юлдузларга янада яқинроқ қиламиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика