

Шундан сўнг клуб мутасадди раҳбарлари 20-тур олдидан бадал тўловининг ярмини ПФЛ ҳисобига ўтказишди. Ўз навбатида ПФЛ томонидан клубнинг мавжуд имкониятларини ҳисобга олиб, 21-тур олдидан, яъни 14-август санасигача Про-Лига бадал тўловини тўлалигича ўтказиб бериш шарти билан жамоага 20-турни ўтказишга рухсат берилди.
Бугун, 13-август санасида "Ёзёвон-Лочинлари" клуби ПФЛ ҳисобига Про-Лига бадал тўловини тўлиқ ўтказиб берди. Шунингдек, "Ёзёвон-Лочинлари" ФК мутасаддилари томонидан клуб инфратузилмасини янада яхшилаш, ўз майдонида бўлиб ўтадиган футбол учрашувларини юқори савияда ташкиллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.



