

Саудияликлар “Наполи” ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньскига расмий шартнома таклиф қилди. Клуб футболчи билан уч йиллик шартнома имзоламоқчи ва унга йилига 10-12 миллион евро тўлашга тайёр. Ўз ўрнида “Наполи” ушбу трансфердан 25 миллион евро ишлаб олишни режа қилган.
27 ёшли футболчи ўтган мавсумда “Наполи” сафида барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 10 та голли узатма бор. Пётр Зелиньскининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил якунланади.



