Йовичга АПЛнинг бадавлат клуби қизиқиш билдирмоқда

Оқил Абдубарноев
31 дек 2021
Англиянинг "Ньюкасл" клуби "Реал" ҳужумчиси Лука Йовичга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби 24 ёшли серб футболчисини трансфер қилиш бўйича ҳали расмий таклиф билан чиққани йўқ.

Форварднинг мадридликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Йович "Реал" сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва иккита голли узатма мавжуд.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca