Йович: "Ёзда "Реал"га қайтаман"
09 апр 2021 23:33
Янгиликлар
Йович: "Ёзда "Реал"га қайтаман"
"Айнтрахт" таркибида ижарада ўйнаётган "Реал" футболчиси Лука Йович келажаги борасида фикр билдирди.
"Барчага маълумки, мен "Реал"га тегишлиман. Ушбу мавсум якунланганидан кейин у ерга қайтаман. "Айнтрахт" - мен учун ўзгача клуб. Аммо орадан бир неча ойлар ўтиб, "Реал"га қайтганимдан кейингина келажагимни муҳокама қила оламан", - деди футболчи.
23 ёшли форварднинг "бланкос" билан шартномаси 2025 йилга қадар давом этади. Ушбу мавсумда Йович "Айнтрахт" таркибида 12 ўйинда 3 гол ва 1 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар