Йович "Реал"га қайтмоқчи
09 апр 2021 13:16
Янгиликлар
Йович "Реал"га қайтмоқчи
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ижара асосида ўйнаётган ҳужумчи Лука Йович келажаги борасида қарор қабул қилди.
23 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг "Реал" клубига тегишли.
"Барча менинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномам борлигидан хабардор. Мен мавсум сўнггида "Реал"га қайтишни режалаштирмоқдаман. "Айнтрахт"даги ижара менга фойдали бўлди.
Мен бошқа клублардан таклифлар олдим, аммо Франкфурт - мен учун ўзгача жой", - дейди форвард.
Йович жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар