UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  9 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

Ёш спортчилар "Насаф" қароргоҳига ташриф буюришди ва Бобур Абдухолиқов билан суҳбатлашишди Янгиликлар

Ёш спортчилар "Насаф" қароргоҳига ташриф буюришди ва Бобур Абдухолиқов билан суҳбатлашишди

Қашқадарё вилоят болалар ўсмирлар футбол академияси (маҳорат мактаби) 10 декабрь "Халқаро футбол куни" муносабати билан футбол академиясининг спортчи ўқувчилари "Насаф" ўқув-машғулот базасига ташриф буюришди.

Спортчи ўқувчиларга "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва катта мураббийси Шухрат Тошпўлатовлар ёш футболчиларга келажакда яхши футболчи бўлиши учун тинимсиз меҳнат, ўз устида кўпроқ ишлаш, тартиб-интизомга риоя қилиш, олдига қўйилган мақсадга фақат ўз меҳнати билан эришиш ҳақида тушунчалар беришди. Ҳозирда Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар футболига алоҳида эътибор берилиб, барча шарт-шароитлар яратилган. Бу берилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари ҳақида таъкидлаб ўтишди. Ёш футболчилар "Насаф" ўқув-машғулотлар базасида футболчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишди. 

"Насаф" жамоасининг собиқ ҳужумчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумчиси ва ҳозирги вақтда Белоруссиянинг "Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Бобур Aбдухолиқов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" дарвозабони Aбдувоҳид Неъматов, ҳимоячи Жўрабек Маннонов, дарвозабон Aзамат Сойибов ва ярим ҳимоячи Шароф Муҳиддиновлар билан футболчилик фаолияти ҳақида дилдан суҳбатлашишди. Ёш футболчилар "Насаф" марказий ўйингоҳидаги "Насаф" музейини кўздан кечиришди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика