

Аввалроқ Нюбель ёзда "Шалке" билан шартномани бекор қилиб, "Бавария" билан 5 йиллик битим имзолаши ҳақида хабар берилганди. Лёв бу танлов Нюбелнинг истиқболи учун салбий таъсир қилади деган фикрда. Чунки Нюбель катта эҳтимол билан келгуси мавсумлар "Бавария" сардори Мануэль Нойернинг ўринбосари бўлади.
"Мен ёш футболчилар ўсишлари учун имкон қадар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари тарафдориман. 20-21 ёшли футболчи 2-3 йил заҳира ўриндиғида ўтиришидан бирор фойда борми, билмайман", — дейди тажрибали мутахассис.



