UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Йилнинг энг қайноқ мусобақаси бошланишига 1 кун қолди! Янгиликлар

Йилнинг энг қайноқ мусобақаси бошланишига 1 кун қолди!

"Келажак Юлдузлари" компанияси томонидан ўтказиб келинадиган "Chacha", "Odil Cup", "Олтин Куз", "Келажак Юлдузлари" каби турнирлар аллақачон болаларнинг қалбидан жой олган.

2016 йилдан бошлаб ҳар йили Наманганда бўлиб ўтадиган "Odil Cup" мусобақаси энди, МТЖ сардори отасининг хотирасига қайта номланди. "Олим Аҳмедов Кубоги" мусобақаси жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тўрақўрғонда бўлиб ўтади. Унда 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган, жами 8та жамоа иштирок этадилар.



Бу сафарги мусобақа ҳар қачонгисидан ҳам зўр бўлиши йўлида ташкилотчилар томонидан маблағ аялмади. "Болалар мусобақасига боримизни беришимиз керак, маблағ бу иккиламчи. Муҳими, бу мусобақадан ҳеч ким ҳафа бўлиб кетмасин. Кубок ва совғалар ҳаммага етиши керак", - дейди Одил Аҳмедов.


Мусобақада "Одил Аҳмедов ФА", бир қатор юлдузларни тарбиялаб берган Республика Олимпия захиралари коллежи, "Локомотив", "Бунёдкор", Наманган ва Фарғона терма жамоалари, Самарқанд академияси ва Қўқоннинг "Аҳмад" жамоалари иштирок этадилар.


Финал ўйинини стадиондан Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг шахсан ўзлари шарҳлаб борадилар. 


Турнирнинг 3-туридан кейин ҳар бир жамоанинг 3 нафар аъзолари танлаб олинган ҳолда, индивидуал конкурс ташкил қилинади ва ғолиб футболчиларга махсус совғалар тақдим қилинади. Ҳар бир учрашувнинг энг яхши икки футболчиси рағбатлантириб борилади. Ўйиннинг энг яхши футболчисига эса сифатли тўп совға қилинади. 


Мусобақа кубоклари ҳам аввалгиларидан фарқ қилади. Медаллар эса махсус ўйма, нақшдан ясатилди. Бу ҳам футболчиларга совға бўлиши аниқ.


Ҳақиқий байрам финал куни бўлиб ўтади. Шу куни Одил Аҳмедов иштирокида "Автограф+" лойиҳасининг биринчи сони эфирга олинади. Унда Аҳмедов турнирда иштирок этадиган футболчилар учун дастхат қўйиш маросимида иштирок этади.


"Олим Аҳмедов Кубоги" билан йилни якунлаймиз. 2020 йил пандемия туфайли кўп режамиздаги мусобақаларни ўтказа олмадик. Лекин финал хуштагини чиройли турнир билан якунлаш имконияти пайдо бўлди. Мазкур мусобақанинг барча ҳаражатларини ўзига олган Одил Аҳмедовга болалар номидан миннатдорчилик билдираман. Бу бошқача мусобақа бўлишига ишонаман. Турнирларимизга клублар махсус тайёргарлик олиб боришганини эшитдим. Бу ҳам кишини қувонтиради. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Афсуски, мусобақанинг амалдаги ғолиби Андижон терма жамоаси турнирда иштиок эта олмаяпти. Улар Ўзбекистон Суперкубогига тайёргарлик кўраётган эдилар, мусобақа бекор бўлди. Мавжуд 8та жамоа ичидан ким чемпион бўлишини тахмин қилиш қийин", - дейди "Келажак Юлдузлари ко" директори Нодирхўжа Юлдашев. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика