UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  4 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  3 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  2 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10

Йенс Леманн: “Дарвозабон барча зарбаларни ушлаб олиши керак” Янгиликлар

Йенс Леманн: “Дарвозабон барча зарбаларни ушлаб олиши керак”

“Арсенал” сафидаги ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган германиялик посбон Йенс Леманн дарвозабонлар қандай хусусиятларга эга бўлиши ва нималарни ўрганиши кераклиги ҳақида берилган саволларга нисбатан фикрларини билдирди.

- Дарвозабонларни буюк бўлмаган атлетлар ҳисоблашади. Буни ноҳақлик деб ҳисоблайсизми?
- Посбонларга диққат билан қаранг: уларда тананинг фақат юқори қисми эмас, балки умуман ривожланганини кўрасиз. Футболчиларда бундай эмас. Уларда оёқлар бақувват бўлиб, қўллар ва қўл мускуллари ривожланмаган бўлиши мумкин. Дарвозабонларга ўзини яхши ҳолатга келтириб олиш учун кўпроқ вақт керак бўлади.

- Шу сабабли посбонлар кўпинча катта ёшгача ўйнашадими?
- Ўйлашимча, ёш улғайиши тажрибага хизмат қилади. Бирор ҳолатга минг мартадан ортиқ тўқнаш келиб, тезроқ ҳаракат қиласан ва ҳимояни тўғри ташкил этасан. Ёш дарвозабонлар учун бу осон вазифа эмас. Баъзида улар қандай йўл тутишни билмай қолишади. Ёшларнинг камдан-камига буни уддалаш насиб этади. Лекин тажриба билан барчаси келади.


- Давид Де Хеа ва Тибо Куртуа жуда енгил тана тузилишига эга. Замонавий дарвозабонлар бақувват бўлиши шартми?
- Ўйиним атлетизмга асосланганди. Баъзи посбонлар енги калта либосларда ўйнашади ва уларнинг қўлларини кўриб, улар қай тариқа қийин тўпларни бундай қўллар билан қайтаришларини ўйлаб қоламан. Жисмоний кўриниш унинг шахсини англатади: мускулларнинг ўсгани сенга ҳимояланиш, тўқнашувга киришишда ёрдам беради, яхши ўйин намойиш қилишга кўмаклашади. Бунинг учун машғулотларда жиддий тер тўкиш талаб этилади. Бошқача ҳисоблайдиганлар ҳеч қачон катта лигаларда ўйнашмайди. Масалан, Мануэль Нойерга қаранг. Унда ажойиб тана ва кучли қўллар бор. Оливер Канда ҳам. Нойер бунинг учун кўп меҳнат қилган. Энди майдонда бундан устунлик сифатида фойдаланади.

- Жисмоний машғулотларга кунига неча соат сарфлагансиз?
- Деярли ҳар куни машғулотларни тренажёр залидаги ишлаш билан тўлдирардим. Кун тартибим “Боруссия”дан “Арсенал”га ўтганимда ўзгарган. Аввал қўл мускулларимни мустаҳкамлаш, оёқлар ва тананинг юқори қисмига мўлжалланган машқларни бажарардим. Лондонда эса мускулларнинг турли гуруҳи ва организмнинг умумий мустаҳкамланиши устида машқлар қилишга ўтганмиз. Ҳалигача клубда ишлаётган мураббий Тони Колберт машғулотга турли фойдали машқларни қўшганди. Ўша пайтда Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн термага иш услуби Колбертники билан ўхшаш бўлган Марк Верстеганни таклиф қилган.


- Дарвозабон 90 дақиқа ҳушёрлиликни сақлаб қолиши учун қандайдир қўшимча машқларни бажариши керакми?
- Йўқ. Менга посбонларни тайёрлашнинг замонавий услуби ёқмайди. Мактабнинг аҳамияти баҳоланмаяпти. Эътиборни сақлаш қолиш жиҳатлари ўрганилмаяпти. Фикримча, ажойиб дарвозабон – бу мактабда таҳсил олгани. Бу эътиборни жамлашни бир неча соатлар давомида ўрганиш мумкин бўлган тўғри жой. Ўйин вақтининг 5 фоизи давомида дарвозабон фаол ўйинга киришади. Қолган 95 фоиз пайтда жой танлаш, мулоқот ва ташкилотчилик билан машғул бўлади. Шу сабабли мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлиш даркор. Буни ҳам мактабда ўргатишади.

Инглиз клубларида хорижлик посбонларнинг кўплиги клублар дарвозабонлар тайёрлашда британча услубга ишонмаслигини билдиради. Бу майдондаги ўйинчиларга ҳам тааллуқли: аввал машғулот, кейин мактаб. Аслида тескари бўлиши лозим. Ўйинчилар ҳам турли ҳолатларда эътиборни жамлаш хусусиятига эга бўлиши шарт. Улар жойни ўзгартириб, ўйинни тушунишлари даркор.

- Дарвозабонлар жамоавий спорт турларида ўзларини алоҳида ўйинчилар деб ҳисоблашадими?
- Йўқ. Бу катта хато. Жамоа ва ўйинчиларга боқсангиз, посбонлар ҳеч қачон ўзи ҳақида ўйламаслигини кўрасиз. У жамоада кимдир хато қилганда буни тузатиши мумкин бўлган охирги ижрочи. Ва бу менинг асосий устун жиҳатим бўлган. Ҳамиша марказий ҳимоячилар билан гаплашиб туришга уринганман. Улар майдондаги жойлашуви ва аҳамияти билан катта ўрин тутади. Ҳужумчилар ҳар қанча хатога йўл қўйишлари мумкин, аммо дарвозабонлар хато қилса, ҳаммаси тамом бўлади.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика