Язгули Хўжагелдиев матбуот анжуманида деярли гапирмади

Aziz Tukhtamuradov
13 янв 2019
Туркманистон терма жамоаси устози Язгули Хўжагелдиев Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

Язгули Хўжагелдиев: "Мен фақат Ўзбекистонни ғалаба билан табриклай оламан холос".

- Терма жамоа асосан "Олтин Аср" футболчиларидан ташкил топган. Бу нима билан боғлиқ, чемпионатда рақобатбардош жамоа камми ёки бошқа сабаб?
- Туркманистон терма жамоаси фақат бир клубдан ташкил топмаган.

- Япония билан яхши ўйин кўрсатгандинглар. Бугун эса жамоани таниб бўлмади. Нима рўй берди?
- Буни тушунтириб беролмайман.

- Туркманистон терма жамоасида учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконияти борми, нима деб ўйлайсиз?
- Ҳа, бор.

-Купер Ўзбекистон терма жамоасини ҳимоявий ўйнатмоқда. Бундай услубда ўйнайдиган жамоадан нега бунчалик кўп гол ўтказиб юбординглар?
- Ҳеч нарсани дейишни истамайман. Изоҳсиз қолдираман.


Жуда узоқ гапиришни "хуш" кўрадиган мураббий билан матбуот анжуманида шу нуқтада тугади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia