

Жамоа собиқ мураббийи Юрий Вернидуб оилавий сабабларга кўра истеъфога чиққанди.
Кеча украиналик Роман Григорчук "Шахтёр" бош мураббийи этиб тайинланди. Унинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг "Астана" клуби бўлганди. 2018-2020 йилларда Григорчук "Астана" билан икки марта мамлакат чемпиони бўлди, Суперкубокни қўлга киритди ва икки марта Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқди.
Маълумот учун, "Шахтёр" сафида ўзбекистонлик Жасурбек Яхшибоев тўп тепмоқда.




