Яқиндагина сафга қайтган “Ювентус” ҳимоячиси яна жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
3 дек 2020
Туринликлар расмий сайти Мерих Демиралнинг соғлиғи бўйича маълумот берди.

Демирал Чемпионлар Лигаси доирасида “Динамо” (Киев)га қарши ўтган (3:0) баҳсда жароҳатланиб, захирага олинганди.

Тиббий текширувлар натижасида у ўнг сонидан енгил жароҳат олгани маълум бўлди. Туркиялик 10 кундан сўнг қайта текширувдан ўтади.

Мерих А Серия доирасидаги “Торино” ва “Женоа” ҳамда ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши учрашувларни ўтказиб юбориши аниқ.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: juventus.com