Яқин йилларнинг янги юлдузлари
20 янв 2021 16:05
Янгиликлар
Яқин йилларнинг янги юлдузлари
Футбол олами кундан кунга янги юлдузлар билан бойимоқда. Аллақачон янги асрда туғилган ўйинчилар катта саҳналарни эгаллашни бошлаб юборди.
Хабарингиз бор, 18 ёшли Ансу Фати "Transfermarkt" порталида 80 миллион еврога баҳоланаётган бўлса, "Ренн" хавбеки Эдуардо Камавинга 60 миллионлик маррани забт этишга улгурди. Бугун эътиборингизни катта футболга энди кириб келаётган (2003-2004) авлоднинг энг қимматбаҳо вакилларига қаратамиз.
| Т/р | Ўйинчи | ёши | қаерлик? | клуби | трансфер баҳоси |
| 1 | Жуд Беллингем | 17 | Англия | "Боруссия" (Дортмунд) | 27 млн евро |
| 2 | Райан Шерки | 17 | Франция | Лион | 25 млн евро |
| 3 | Флориан Вирц | 17 | Германия | "Байер" (Леверкузен) | 24 млн евро |
| 4 | Жамол Мусиала | 17 | Германияда туғилган, Англия учун ўйнайди | "Бавария" | 10 млн евро |
| 5 | Юссуфа Мукоко | 16 | Германия | "Боруссия" (Дортмунд) | 10 млн евро |
Юқорида номлари келтирилган вундеркиндлар яқин орада катта ўйинларни ҳал қила бошласа, ажабланманг. Шулар каби умидли футболчилардан яна кимларни танийсиз?
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар