Япония ТЖ мундиалда ўзгача рекорд қўйди
02 дек 2022 08:45
Янгиликлар
Япония ТЖ мундиалда ўзгача рекорд қўйди
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи охирги турида Япония терма сенсацион тарзда мусобақа фаворитини Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Кунчиқар юрт” вакиллари ўйин давомида тўпга атиги 17,7 фоиз эгалик қилиб, ғалабани қўлга киритди. Бу мундиалнинг мутлақ рекорди ҳисобланади. Авваллари ҳеч қайси жамоа тўп назорати бўйича бунча катта фарқ билан ортда бориб, рақибни мағлуб этолмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Япония 1-ўрин билан, Испания эса 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Осиё вакилларига 1/8 финалда Хорватия, “Қизил Фурия”га эса Марокаш рақиблик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар