Япония термаси сардори АПЛни тарк этиб, А Серияга йўл олди

Eldor Akmurzayev
1 фев 2020, 21:05
“Саутгемптон” ҳимоячиси Мая Йошида “Сампдория”га ўтди.

Келишувга кўра, у мавсум охирига қадар А Серия жамоаси сафида ҳаракат қилади. Япониялик футболчи жорий мавсум АПЛда 8 ўйинда майдонга тушиб, бир бор огоҳлантирилди. 

31 ёшли Йошида 2012 йилдан буён “Саутгемптон” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/sampdoria