Япония терма жамоаси футболчиси А Серияга йўл олди

Alisher
8 июл 2019
"Сент-Трюйден" ҳимоячиси Такеширо Томиясу "Болонья" футболчисига айланди.

Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар тарқатди. 

20 ёшли Япония терма жамоаси ҳимоячиси Италия клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.

Футболчи ўтган йилдан буён Япония миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

У ўтган йили Белгия клубига Япониянинг "Ависпа Фукуока" клубидан ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport