

Зеландияликлар икки учрашув натижасига кўра Перуга мағлуб бўлишди. 36 ёшли мутахассис 2013 йилдан бери Янги Зеландия жамоасида ишлаб кетаётганди.
"Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида ўз мақсадимизга эриша олмаганимиздан хафамиз. Бироқ футболчилар ва ходимлар билан фахрланаман. Улар аҳил бўлишди, ғурур билан ўйнашди.
Жамоа сўнгги уч йилдан босиб ўтган йўли билан фахрланаман ва мен ишлаган вақтимда келажак учун асос қўйилди деб умид қиламан. Бунга шубҳам йўқ. Янги Зеландия халқаро аренада катта муваффақиятларга эриша оладиган ажойиб жамоа" - дейди Хадсон.



