UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди. Мамлакат миллий чемпионатини янада юқори савияда ташкил этиш, спортнинг футзал турини юртимизда кенг оммалаштириш мақсадида янги мавсум мусобақаларини замонавий инфратузилмага эга иншоотларда ўтказиш, телетрансляциялар сони ва сифатини ошириш, клубларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш сингари муҳим таклифларни илгари сурди

Ижроия қўмита қарорига мувофиқ 2025/2026-йилги мавсумда Олий лига иштирокчилари сони 12 та жамоа этиб белгиланди

Айни кунларда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётган Олий лига ўтиш мусобақаси ғолиби 2025/2026-йилги мавсумда фаолиятини тугатган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўрнини эгаллайди.

Ўтиш мусобақасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа сўнгги чемпионатда охирги поғонани банд этган “Пахтакор” жамоасига қарши жорий йилнинг 12-июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш учрашувида куч синашади. Мазкур баҳсда Олий лиганинг сўнгги – 12-жамоаси номига ойдинлик киритилади.

Олий лига жамоалари жорий йилнинг 15-август санасига қадар чемпионатда иштирок этиши бўйича ариза, кафолат хати, қарздорлиги (мураббийлар, футзалчилар ойлик ва мукофот пулларидан) мавжуд эмаслиги бўйича маълумот бериши, талабнома (заявка) тақдим этиши лозим. ЎФФнинг мазкур талабларини бажармаган клублар ўрнини ўтиш турнирида навбатдаги ўрнини эгаллаган жамоаси қабул қилинади.

2025/2026-йилги янги мавсум жорий йилнинг август ойи сўнгги ўн кунлигида мамлакат Суперкубоги мусобақаси билан очилади. Унда ўтган мавсум чемпиони ҳамда мамлакат кубогининг финалчиси ўзаро куч синашади.

Сентябр ойининг биринчи ўн кунлигидан 2025/2026-йилги мамлакат миллий чемпионати Олий лига мусобақасига старт берилади.

2025/2026-йилги мавсумнинг биринчи лига мусобақаси жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши белгиланди. Мамлакат биринчилиги қатнашчилари сони ички низом ва талабларда аниқ кўрсатиб ўтилади.

Мамлакат миллий чемпионатининг барча учрашувлари қизиқарли ўтиши, совринли ўринлар учун кураш соғлом рақобат муҳити остида, кескин, муросасиз кечишини таъминлаш мақсадида мавсум якунларига кўра пул мукофотлари таъсис этилди. Унга мувофиқ бошланиши режалаштирилган мавсум миллий чемпионатда

биринчи ўринни эгаллаган жамоага – 500 000 000;

иккинчи ўринни эгаллаган жамоага – 350 000 000;

учинчи ўринни эгаллаган жамоага – 200 000 000 сўм пул мукофоти топширилиши белгиланди.

Шунингдек, турли йўналишлар бўйича мавсум лауреатлари аниқланиб, тегишли номинациялар бўйича ғолиблар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланиши белгиланди.

2025/2026-йилги мавсум олдидан мамлакатимиз футбол-футзал жамоатчилиги учун катта брифинг ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунинг билан Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика