UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  0 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай? Янгиликлар

Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?

Теглар :  Про лига
Кеча 2025 йилги Про-Лига мусобақасида атиги 6 та жамоа иштирок этиши маълум бўлди.

Ўтган йили таққослаш учун 8 та жамоа бор эди. 2023 йилда эса уларнинг сони 11 та эди. Қизиқ туюлди: бошқа мамлакатлардаги иккинчи дивизионлар аҳволи қандай экан? Европа, Жанубий ва Шимолий Америка ҳамда Осиё бўйлаб статистикаларни кўриб чиқдим. Қуйидаги натижа ҳосил бўлди.

Европа

Англия. АПЛ - 20, Чемпионшип - 24 (+4)

Испания. Ла Лига - 20, Сегунда - 22 (+2)

Италия. А Серия - 20, Б Серия - 20 (=)

Германия. Бундеслига - 18, Бундеслига 2 - 18 (=)

Франция. Лига 1 - 18, Лига 2 - 18 (=)

Португалия. Примейра - 18, Иккинчи лига - 18 (=)

Нидерландия. Эредивизи - 18, Биринчи дивизион - 20 (+2)

Бельгия. Про Лига - 16, Чалленгер Лига - 16 (=)

Россия. РПЛ - 16, ФНЛ - 18 (+2)


Жанубий ва Шимолий Америка

Бразилия. А Серия - 20, Б Серия - 20 (=)

Аргентина. Примера - 30, Насионал - 36 (+6, лигалар икки зонага бўлинган)

Мексика. МХ Лигаси - 18, Де-Экспанцион лигаси - 15 (-3)

Колумбия. Димаёр лигаси - 20, Торнео Димаёр - 16 (-4)

Чили. Примейра - 16, Лига де Асенсо - 16 (=)

Уругвай. УФА лигаси - 16, Асенсо лигаси - 14 (-2)


Осиё

Саудия Арабистони. Про лига - 18, Биринчи дивизион - 18 (=)

БАА. Про Лига - 14, Биринчи дивизион - 15 (+1)

Қатар. Юлдузлар лигаси - 12, Иккинчи дивизион - 8 (-4)

Япония. Ж1 - 20, Ж2 - 20 (=)

Корея Республикаси. К1 - 12, К2 - 14 (+2)


Фақат тўртта мамлакатда (Мексика, Колумбия, Уругвай, Қатар) иккинчи дивизионда ўйнайдиган клублар сони олий дивизион иштирокчилари сонидан кам. Қолган барча мамлакатларда ё тенг миқдорда, ёки иккинчи дивизионларда ундан ҳам кўпроқ. Қизиқ, ПФЛ Про Лигада иштирок этувчи жамоалар сонини белгилашда нимага асосланган экан. Кимнинг тажрибасига таянишган бўлиши мумкин. Чунки фарқ икки баробардан ҳам кўп (Суперлигада 16 жамоа, Про-лигада 6 жамоа).



Янги мавсумдан бошлаб Суперлигада 16 та жамоа бўлади. Бу, масалан, «қўшни» (ОФК мезонлари бўйича) БАА, Қатар ва Кореядагидан кўпроқ. Ҳа, ўйинлар кўпаяди, аммо чемпионат футбол сифати жиҳатидан ютадими? Шахсан мен бунга ишонмайман. Айниқса, чемпионат давомида (ёки йил охирида, кейинги мавсум бошланишидан олдин) у ёки бу тарзда муаммоларга дуч келган жамоаларнинг яққол мисолларини кўриб турибмиз:

• «Турон» - 2023 йилда деярли чемпионатни тарк этди, аммо охир-оқибат мавсумни якунлади. Шу билан бирга, деярли барча ўйинчилар жамоани тарк этишди, бошқа клублардан ёшлар жалб қилинди;

• «Металлург» - спорт тамойили бўйича Суперлигада қолди, аммо молиявий муаммолар туфайли 2025 йилги мавсумда иштирок этишдан воз кечди;

• «Олимпик» - келаси йили ҳам Суперлигада иштирок этишдан бош тортди.

2025 йилги мавсумда Суперлигада ўтган мавсумга нисбатан бешта янги жамоа бўлади - «Машъал», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Шўртан» ва «Хоразм». Улардан бирортаси шартли 9-10-ўриндан юқорига кўтарилади, деб ўйламайман. Бюджетлар ўртасидаги фарқ жуда катта, шунинг учун таркиблар ва бошқа имкониятлар ўртасидаги фарқ ҳам сезиларли. Бу клубларнинг аксарияти "омон қолиш" учун курашади. Бундай жамоаларга таъриф ҳам бор - «лифт-жамоа». Бу икки дивизион ўртасида кўчиб юрадиган клублар. Масалан, «Бухоро» аллақачон «Лифт» жамоага айланган: 2020 йилда жамоа Суперлигадан Про-лигага тушиб кетди, 2022 йилда "Олий лига"га қайтди, 2023 йилда яна Про-лигага тушиб кетди ва 2024 йилги мавсум якунларига кўра яна Суперлигага қайтди.

Про лига ўзининг янгиланган форматида деярли маъносини йўқотади. 2025 йилги мавсум натижаси у бошланмасидан олдин маълум: ғолиб «Локомотив» бўлиши аниқ, иккинчи ўринни эса «Орол» ёки «Олимпик» эгаллайди (кўп нарса «Олимпик» олдида қандай мақсадлар турганига боғлиқ бўлади).



Про-Лигада жамоалар сонини кўпайтириш ва умуман турнирга қизиқишни ошириш мумкин бўлган ягона вариант - фарм-клубларни таклиф қилиш. «Бунёдкор-фарм» ва «Насаф-фарм» борлиги аниқ. Эҳтимол, бошқаларнинг ҳам иккинчи жамоалари бордир. Яна тўртта жамоа қўшилса, бутунлай бошқача турнир бўлади. Бундан ташқари, ёш футболчилар маълум даражада ўйин тажрибасига эга бўладилар.

Билишимча, клуб тузилмаларида фарм-жамоалар ҳозир ёшлар жамоаларидан пастроқ мақомда. Шартли равишда фарм-клубларга U-19 ва U-21 жамоаларида ўйнамайдиганлар юборилади. Яъни ёшлар чемпионатлари Биринчи лига (учинчи дивизион)дан юқори баҳоланади. Аксинча бўлиши керак. Буёғи энди менинг ишим эмас. Аммо Про-лига учун олтита жамоа камлик қилиши аниқ.


Николай Егоричев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика