UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  373 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

Яна ҳакамлик ва яна “Реал” Янгиликлар

Яна ҳакамлик ва яна “Реал”

Теглар :  Реал
ЕЧЛ – қизиқарли турнир.

Шунчалар қизиқарлики, уч йилдан буён бир жамоани финалда кўряпмиз. “Реал” ўтган икки йилда ишончли ўйин кўрсатган ҳолда совринни қўлга киритди. Бироқ бу сафар...

Урушсиз тўй – тўй эмас деганларидек, “Реал”нинг ЕЧЛда ўз майдонидаги сўнгги икки учрашуви можароларга бой бўлмоқда. Аслида-ку, менга фарқи йўқ, ким ютади, ким ютқазади, бу мақолани шунчаки нейтрал мухлис сифатида ёздим. “Реал”да метиндек ҳимоя, кучли ярим ҳимоячилар, замонавий футболнинг қироли деб аталадиган ҳужумчиси бор, яъни жамоанинг ҳар бир футболчиси жуда кучли. Бироқ “Реал” – кучли жамоа эмас. “Бавария” фонида Мадрид суперклубининг ҳақиқий даражаси кўриниб қолди. Тўғри эмасми...

Йўқ, адашдим, ўтган мавсумда ҳам жамоанинг бир неча голлари оффсайд эвазига урилганди, бироқ бу борада чуқурлашиб ўтириш шарт эмас, “Реал” ҳақиқатдан ҳам кучли жамоа эканлигини исботлаганди. Эндичи...

Энг катта хатолик – ўйингача бўлганди. Жунейт Чақир исмли ҳакам “Реал”ни яхши кўришини барча биларди. УЕФА ҳам айнан уни, айнан “Реал” билан ўйинга тайинлади (худди “Реал”ни финалга олиб чиқиш режалаштирилгандек). Шу хабарни ўқидим-у, ичимдан бир гап ўтди: “Нимадир бўлади”. Кўнглим сезибди. Яққол пенальти берилмади. Марсело тан олдику-я, аммо энди бунинг фойдаси йўқ. “Бавария” шундай ўйини билан ЕЧЛни тарк этган ачинарли бўлди.


Ҳакамларнинг хатолари фақатгина “Реал”нинг ўйинларида такрорланаётгани эса одамни ажаблантирмай қўймайди. Нега айнан “Реал” ва яна нега айнан ҳакамлик. "Реал" ютсин, гап йўқ. Бироқ ўша ғалабада ҳеч қандай эътироз бўлмасин. Бизга шу керак. Ўшанда ғолиб муҳокама бўлмайди. Каментларда эса муаллиф ва мақола муҳокамада бўлади. Албатта, ҳақиқат аччиқ, ҳақиқатни айтган одам эса ҳеч кимга ёқмайди.

“Бавария”га ҳам, Хайнкесга ҳам тан беринг. Мадридда жамоа бундай ўйин кўрсатишини ҳеч ким кутмаганди ва сиз-у биз кутмаган тарзда ҳаракат қилишди. Тинимсиз ҳужумлар, ғалабага бўлган интилиш жуда кучли бўлди. Бош мураббий футболчиларига керакли сўзни топгани билинди. Аммо ҳакам катта хато қилди.

Тўғрисини айтганда тўп Марселонинг қўлига тегганини кўра олмаслик учун ҳакам ё довдир ёки кўр бўлиши керак, деб ўйлайман. Ҳакам эса бир эмас, бир неча. Биргина шу хатоликнинг ўзи Суперлигамиздаги барча хатоларнинг ўрнини босиб кетди, назаримда...

Футболда ғолиблар муҳокама қилинмайди деган гап бор. Аммо “Реал”нинг кечаги, ундан ташқари “Ювентус” устидан қозонилган ғолиблик муҳокамалар марказида. Биттасида пенальти берилди, биттасида йўқ. Мадрид мухлислари учун бу майда гаплардек туюлади чамамда, тўғрими? Аммо пенальти - 99 фоизлик гол эканини барча билади, шу боисдан бу майда гап эмас.

Хайнкес: “Ҳакамлардан эмас, ўзимиздан ўпкалашимиз лозим”

Ўйин тугаганидан кейин Хайнкес айбни ҳакамларга юкламаслик кераклигини ва “Бавария”да ҳам айб борлигини айтди. Бу “Реал”нинг ҳурмати учун айтилган гап. Кийиниш хонасида футболчилар ва мураббий ўртасида қандай гаплар ўтганини ҳеч ким билмайди, ички гаплар эса ташқарига чиқарилмайди.

Яна қайтараман, бу мақолани холис журналист сифатида ёздим. “Реал”нинг ютгани менга иссиқлик ҳам, совуқлик ҳам бермади. Аммо учрашувда адолат тантана қилмади, худди “Ювентус” билан учрашув каби. Охири бахайр бўлсин.

Муаллиф : Mirjalol Normatov
Рейтинг: -132   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика