Яна бошланди! "Ливерпуль" автобуси "Олд Траффорд" йўлида тўсиб қўйилди

Mirjalol Normatov
13 май 2021
Бугун АПЛнинг 34-тури доирасида қолдирилган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтиши керак.

Аммо Мерсисайд клуби "Олд Траффорд"га етиб келиш давомида кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Клуб автобуси МЮ мухлислари томонидан тўхтатиб қўйилди. Аммо кейинчалик полиция йўлни тозалаб берди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, "Олд Траффорд"га яқин ҳудудда "Манчестер Юнайтед" мухлислари яна намойиш бошлашган. Бироқ полиция қўлдан келганча аҳолини стадион яқинига яқинлаштирмаяпти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal