Якунланган мавсумнинг омадсизлардан иборат бўлган рамзий терма жамоаси
06 июн 2019 19:50
Янгиликлар
Якунланган мавсумнинг омадсизлардан иборат бўлган рамзий терма жамоаси
Тибо Куртуа ("Реал")
"Реал" ҳар мавсум 50та гол урадиган футболчини сотиб, шунча гол ўтказиб юборадиган дарвозабон сотиб олди.
Бельгияликнинг трансфери аввалига шубҳа уйғотди. Кетма-кет уч мавсум Чемпионлар лигасидаги ғалабаларга сабаб бўлган Кейлор Навасни захирага олишдан нима наф? Перес ҳозир шу саволни ўзига бериб ўтирган бўлса керак.
Куртуа ўртача битта учрашувда битта гол ўтказиб юборади. Бу ЖЧ-2018даги муваффақиятли ўйиндан сўнг пастга шўнғиш. "Челси" собиқ кипперини ёмон кўриб қолишди. Ҳозир 27 ёшли бельгиялик ҳаммасини тушуниб, олға қадам ташлаши керак.
Маркос Алонсо ("Челси")
Бир йил олдин Алонсо Конте қўл остида латераль вазифасини жуда яхши бажарди. Бироқ 4 ҳимоячига эга схема Маркоснинг ўйинига мос эмас. У ҳужумда қанчалик яхши ўйнаса, ҳимояда шунчалик ёмон ҳаракат қилади.
Жорий мавсум Алонсо топ клублар чап қанот ҳимоячилари орасида кросслардан сўнг паслар аниқлиги бўйича энг ёмон натижани кўрсатди - 8%. Солиштириш учун, Робертсонда - 14%, Шоуда - 23%, Колашинацда - 33%.
"Фиорентина" собиқ ҳимоячиси тўп йўқотиш бўйича ҳамкасблари орасида етакчи - ўртача ҳар бир ўйинда 1,25та. Бу кўрсаткич бўйича "Эвертон" ҳимоячиси Люка Диннинг натижалари уникидан ёмонроқ. Испаниялик рақобатда хатто Эмерсонга имкониятни бой берди.
Жером Боатенг ("Бавария")
Ҳаммаси ЖЧ-2018дан бошланди. Боатенг Россия майдонларида жуда омадсиз ўйин кўрсатди: Шведлар билан учрашувда қизил карточка олди ва мексикаликларга мағлуб бўлди.
Муаммолар "Бавария"да давом этди. Мавсумнинг кузги қисми муваффақиятсиз паслар, ҳимоядаги омадсиз ўйинларга бой бўлди. Тўғри, мюнхенликлар инқирозида фақат Боатенгни айблаш нотўғри, аммо унинг ўйинида пасайиш кузатилгани ёлғон эмас. Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Боатенг, Мюллер ва Хуммельсни миллий жамоадан "ҳайдади".
"Бавария" бош директори Карл-Хайнц Румменигге қисқа ва аниқ гапирди: "Жером бироз ўзини босиб олиши керак. У осмондан ерга тушса, биз ва унинг ўзи учун ҳам яхши бўларди".
Шкодран Мустафи ("Арсенал")
ЖЧ-2014 ғолиби жорий мавсумни ўз савиясида ўтказмади. АПЛнинг 2-турида фаолиятидаги муваффақиятсиз даврни ўтказаётган Мората Мустафи оёқлари орасидан гол уришга эришди. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда эса Мустафи Уилфрид Заага гол уришга имкон берди.
Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган немисга ишонч билдириб бўлмайди. Мустафининг ҳақиқий даражаси - "Арсенал"га келишидан олдин ўйнаган "Сампдория" ва "Валенсия" бўлса керак.
Эшли Янг ("Манчестер Юнайтед")
Эшли Янгнинг "Манчестер Юнайтед"даги кунлари якунига етди. Сульшер таркибни "тозалашда" 33 ёшли ҳимоячини биринчилардан бўлиб ҳайдаб юбормоқчи. "Иблислар" скаутлари Янгга ўринбосар излашмоқда: Аарон Ван-Биссака ("Кристал Пэлас").
Эшли мавсумда жуда кучсиз ўйин кўрсатди. АПЛдаги тезкор рақибларига ета олмади. "Вулверхэмптон"га қарши қизил ва мавсум давомида олинган 9та сариқ карточка - топ-6 жамоалари фулбеклари орасида энг ёмон натижа. МЮ ўтказиб юборган голларнинг 50%дан кўпи ўнг қанотдан бўлган ҳужумлардан сўнг содир бўлган.
Фред ("Манчестер Юнайтед")
Фреднинг Туманли Альбиондаги биринчи йили кутилганидек бўлмади. Буни кўникиш қийин бўлгани билан тушунтириш мумкин. "Карпат"га қарши жамоани бошқариш мумкин, бироқ МЮда бу вазифани бажариш учун ҳақиқий юлдуз бўлишинг керак.
"Қизил иблислар" Фред асосий таркибда майдонга тушган баҳсларнинг 13тасидан 7тасини мағлубият билан якунлашди. "Шахтёр" собиқ футболчиси яхши ўйин ҳам кўрсатади, аммо ҳар доим эмас. 26 ёшли футболчи Эррера, Матич ёки Мактоминайга рақобатда мағлуб бўлди.
Месут Ўзил ("Арсенал")
Қачонлардир Ўзилни сайёрамизнинг энг яхши плеймейкерларидан бири деб аташган. Келиб чиқиши туркиялик бўлган немисда ассистлар сони Хавиникидан кўп.
Аммо ҳозир ярим ҳимоячи ўзининг муваффақиятсиз кўчирмаси. Унга Германия терма жамоасини можаро билан тарк этиш таъсир қилган бўлиши мумкин. Балки гап унинг жароҳатга мойиллигидадир. Нима бўлганда ҳам, "Реал" собиқ ярим ҳимоячиси майдонга тушганда, у чойга тушган шакардек йўқолиб қолмоқда.
Филиппе Коутиньо ("Барселона")
"Ливерпуль"га тўланган 142 млн. евро ўзини оқламади. Коутиньо ЛаЛиганинг 34та учрашувида 5та гол уриб, 2та голли пас берди.
"Барселона" мухлислари бразилияликнинг фақат узоқдан берадиган зарбаларидан роҳат олишди. Қолган жабҳаларда пасайиш. Филиппе мавсумни жуда ёмон ўтказди ва Дембелега рақобатни бой берди.
Коутиньонинг Каталония клубидаги келажаги сўроқ остида. ОАВда футболчи кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалган. Чемпионлар лигасида муваффақиятга эришиш учун "Барселона"га ўтган футболчининг собиқ клуби - "Ливерпуль" кетма-кет икки йил ЧЛ финалига чиқди ва жорий мавсум ўз мақсадига эришди. Улар буни Филиппесиз жуда яхши уддалашмоқда.
Алексис Санчес ("Манчестер Юнайтед")
Санчес - МЮнинг сўнгги йиллардаги муваффақиятсиз трансфер фаолияти маҳсули. Чилилик майдонда учинчи жамоа вакилидек кўринди.
"Арсенал" собиқ вингери ўзининг ажойиб техникасини кўрсата олмади. Санчес маошига яраша ўйнамаяпти.
Унинг йиллик маоши 26 млн. евро ва у АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиси. Бу "иблислар" менежменти учун шармандалик. Бу "зараркунанда"дан тезда қутилиш керак. Сульшернинг янгиланган "Манчестер Юнайтеди"да бундайларга жой йўқ.
Гарет Бэйл ("Реал")
29 ёшли уэльслик Роналду кетганидан сўнг жамоа етакчисига айлана олмади. Аммо ҳозиргача испанчани билмайдиган Бэйлдан қандай етакчи чиқарди?
"У испанчани билмайди, фақат инглизчада гапиради, шу сабабли биз имо-ишоралар билан гаплашамиз" - дейди Марсело.
Шу билан бирга "Тоттенхэм" собиқ футболчиси жароҳатлардан азият чекмоқда. Зидан бир неча ҳафта олдин ўтказилган матбуот анжуманида Бэйл ҳақида очиқ гапирди: "Хатто тўртинчи ўзгартиришим бўлганидан ҳам уни майдонга туширмаган бўлардим".
Клубни ўзгартириш вақти келди.
Гонсало Игуаин ("Челси")
"Челси"нинг ҳужум марказийдаги муаммо мавсум бошидан бери жамоани қийнамоқда. Альваро Мората кўклар сафидаги муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг "Атлетико"га ўтди, унинг ўрнига келган Игуаин эса тинимсиз омадсизликларга учрамоқда.
Ўйлаб кўринг: Аргентиналик бир мавсум давомида иккита клуб ҳафсаласини пир қилди. Биринчиси "Милан", энди эса "Челси". "Наполи"да Игуаин билан бирга-ишлаган Маурицио Сарри танқид қилаётган экан, демак, ишлар ҳақиқатдан ҳам ёмон.
"Пиппита" (ҳужумчининг лақаби) жорий йил терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Форварднинг фаолиятидаги энг яхши дамлари ортда қолди.
Фикрлар