Яҳё Гулмуҳаммади: "Эртага тактикамизни ўзгартирамиз"

Narzulla Saydullayev
4 апр 2016
ОЧЛ 4-туридан ўрин олган “Зоб Аҳан” - “Бунёдкор” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи қатнашди.

Яҳё Гулмуҳаммадига футболчи Меҳди Меҳдипур ҳамроҳлик қилди.

- Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тошкентдаги ўйинда ҳисоб очилмаганди. Ўйлашимча, энди бошқача ўйин бўлади. Рақибларни ҳурмат қиламиз. "Бунёдкор" кучли жамоа. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Афсуски баъзи футболчиларимиз жароҳат олишган. Айнан ким жароҳат олганини айта олмайман. Улар майдонга тушмагани учун тактикамизни ўзгартиришга мажбурмиз. Ғалаба қозониб мухлисларимизни шод қилмоқчимиз, - дейди Яҳё Гулмуҳаммади.

- Тошкентда “Бунёдкор” яхши футбол намойиш этди. Рақиб сафида ажойиб футболчилар бор. Сафарда дуранг ўйнай олдик. Ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишга уринамиз, - дейди Меҳди Меҳдипур.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com