

"Мадрид" "Борнмут" ва Испания терма жамоасининг 20 ёшли ҳимоячисини 58 миллион еврога трансфер қилишга яқин турибди. Ушбу сумма унинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.
Дин "қаймоқранглилар" билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва солиқлардан ташқари йилига 9 млн евро маош олади. У шартноманинг сўнгги йилида бонусларни ҳисобга олган ҳолда 11 млнгача ишлаши мумкин.
Таъкидланишича, футболчига Премьер-лигада "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал", Германияда эса "Бавария" даъвогарлик қилган. Шу билан бирга, АПЛ клублари Хёйсенга кўпроқ пул тўлашга тайёр эди.



