UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  0 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  14 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади" Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади"

"Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ "Андижон" жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам "лочинлар" таркибини тўлдиришган эди. Кеча "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида "Қўқон-1912"да тўп тепгансиз. Шу боис талабларидан хабарингиз бор, демак тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. "Миллионлар ўйини"да кундан кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- "Навбаҳор" фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. "Навбаҳор"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

- Сизни мухлислар 2016 йил Бахрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. "Навбаҳор" жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. "Навбаҳор"да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика