Хунтелар "Аякс" раҳбариятига кирди. У клубнинг спорт бўлимида ишлайди
14 мар 2022 16:53
Янгиликлар
Хунтелар "Аякс" раҳбариятига кирди. У клубнинг спорт бўлимида ишлайди
Клас-Ян Хунтелар "Аякс" раҳбариятига кирди.
38 ёшли нидерландиялик Амстердам клубининг спорт бўлимида ишлайди.
Хунтелар истеъфога чиқарилган "Аякс" спорт директори Марк Овермарснинг ўрнини вақтинчалик эгаллаган Жерри Мастранинг ёрдамчисига айланади.
Хунтелар клуб билан 2024 йилнинг июлига қадар шартнома имзолади. Собиқ форвард ҳозирда шунингдек мураббийлик курсларини ҳам ўтамоқда.
Хунтелар 2006-2009, 2017-2021 йилларда "Аякс"да ўйнаган. У клуб сафида 257та ўйинда майдонга тушиб, 158та гол урган.
У шунингдек "Шальке", "Реал" ва "Милан" жамоалари сафида ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар