

Немис ОАВнинг ёзишича, германиялик футболчи яқин вақт ичида "қовоғарилар" сафига қўшилади ва улар учун июнь ойида АҚШда бошланадиган клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин бўлади.
"Бавария" тарбияланувчиси ҳисобланган Матс 2024 йилдан буён "Рома"да ўйнаб келмоқда. У 2009-2016 ва 2019-2024 йилларда "Боруссия"да ҳаракат қилган.
Хуммельс 2010 йилдан 2023 йилгача Германия терма жамоасида ўйнаган ва 2014 йил Бразилияда жаҳон чемпиони бўлган.



