Хуан Бернат: "Мбаппеда Месси ёки Роналдунинг издоши бўлиш учун салоҳият етарли"

ПСЖ ҳимоячиси Хуан Бернат жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

"Килиан – ўзига хос характерга эга футболчи. Мен учун у "Олтин тўп"га даъвогарлардан бири ҳисобланади. Мбаппеда Месси ёки Роналдунинг издоши бўлиш учун салоҳият етарли. У ҳар доим янада кўпроғини хоҳлайди ва етакчи бўлишга интилади", - дейди Бернат.


Манба: cadenaser.com