Христо Стоичков: "Лаутаро "Барса"да кўп нарсани ўрганади, у ажойиб устозга ҳам эга бўлади - бу Суарес"

Sherzod Nurmatov
22 май 2020
"Барселона" собиқ футболчиси Христо Стоичков ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг "Интер"дан Каталония клубига ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Мартинес қобилиятли футболчи. У "Барселона"да кўп нарсаларни ўрганади. Лаутаро ажойиб устозга ҳам эга бўлади – бу Луис Суарес. У Месси, Гризманн ва Дембеле билан ўзаро чиқишиб кета олади.

Лаутаро нафақат голлар уришни, балки рақобатга киришишни ҳам яхши кўради. У ҳар куни ўсиб бормоқда, буни ушбу мавсумда исботлади", – дейди Стоичков TyC Sports'га.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca