Христо Стоичков: “ФИФА Европа жамоаларининг финалга чиқиши учун бор имкониятни ишга солган”
Aziz Tukhtamuradov
1 июл 2018
Болгария терма жамоаси ҳамда “Барселона” клубининг собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков ЖЧ-2018 финали ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.
“Бу ерда турли хил факторлар бор. Улардан энг асосийси шундан иборатки, ФИФА мундиал финалига Европа жамоаларининг чиқиши учун бор имкониятини ишга солган. Чунки, Европа ҳамиша футбол ташкилотлари орасида етакчи бўлган”, - деди Стоичков.