

Бундеслига қизиқарсиз чемпионат эмас. "Бавария" жуда катта жамоа. Лекин биз ғалабаларга жуда кўп меҳнатлар эвазига эришмоқдамиз. Германия чемпионатида осонликча қўлга киритиладиган ғалабалар бўлмайди. "Олтин тўп" ҳар йили энг асосий мавзуга айланиб бормоқда. Албатта, "Бавария"нинг кўплаб футболчилари ушбу совринга лойиқлар. Роналдо ва Месси ҳам ушбу руйхатга киришади. Лекин шуни айтиш жоизки, бутун сайёра мундиалда немислар нималар қилганини кўрди.



