

"Бугун икки кун аввалги учрашувдан яхшироқ ўйин намойиш этдик ва фақатгина ўйин сўнгида иккита хатога йўл қўйдик. Ўйиннинг қолган вақтида, яъни 36 дақиқа давомида тартибли ўйнадик. Энг муҳими шу, кейинги учрашувларда ҳам шундай давом этишимиз керак. Бугунги баҳсда янада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Буёғи Жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаймиз. Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслик. Мундиалдаги дастлабки учрашув биз учун финалга тенг, кейинги турлардаги рақиблар учун бўлган режаларни биринчи баҳсдан сўнг тузамиз" - дея фикр билдирди терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Венансио Лопес

Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди



