Хосе Антонио Рейес: "Биз ҳар қандай вазиятга тайёрмиз"

Aslanov Jasurbek
11 авг 2015
"Севилья"нинг тажрибали футболчиси Хосе Антонио Рейес УЕФА Суперкубоги учун баҳсда ўз жамоасини аутсайдер деб ҳисобламайди.

"Ўтган йили бу соврин қўлимиздан чиқди, аммо биз бу ерда аутсайдер эмасмиз. Биз бу ерга футболдан роҳат олиш учун келдик.

Ҳар бир жамоада кимдир келиб, яна кимдир кетади. Доимо шундай бўлган. Асосийси жамоа бўлиб қолиш. Ўтган йили барча Иван Ракитичнинг кетганидан ҳавотирланган эди, аммо асосийси биз ҳар қандай воқеалар ривожига тайёрмиз.

"Барселона" қанчалик кучли эканлигини биламиз. Битта ўйин бўлади, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.kulichki.net