Хорхе Сампаоли: "Дибала ва Икарди учун Аргентина терма жамоаси эшиклари доимо очиқ"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2018
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Италияга қарши ўртоқлик ўйинидан (2:0) сўнг, жамоа таркибига Пауло Дибала ва Мауро Икардиларнинг қайтиши ҳақида фикр билдирди.

"Бугун қизиқарли ўйинни гувоҳи бўлдик. Иккинчи бўлим биринчисидан қийинроқ ўтди, италияликлар бизга прессинг уюштиршди, аммо иккита гол уриб, керакли натижага эришдик.

Икарди ва ДИбала - муҳим футболчилар ва ЖЧ-2018да ўйнаш учун уларга эшиклар очиқ. Улар бу ўйинларгача доимо терма жамоага чақирилиб келганини қўшимча қилмоқчиман.

Мессининг мушаклари билан муаммо чиқди ва таваккал қилишни истамадик. У Испания билан баҳсда майдонга тушса керак" - дейди Сампаоли.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia